Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларда Она-Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.
Куни кеча Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида навбатдаги профилактик учрашув ўтказилди. Сўз олганлар сўнгги ойларда қўриққа олинган объектларда назоратни кучайтириш, техник қўриқлаш воситаларининг иш ҳолатини назоратга олиш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ экипажининг ташвиш хабари бўйича белгиланган манзилга вақтида етиб боришини назорат қилиш каби бир неча йўналишларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
"Қўриқлаш" бош бошқармасининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлари таркибида хизмат қилаётган ходимлар малака ошириш дастури бўйича навбатдаги ўқув курсларини тамомлаб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Жорий йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро ва Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида терма жамоамиз аъзоларини муносиб иштирок этишларини таъминлаш ҳамда совринли ўринларни эгаллашлари мақсадида, ҳозирги кунда мерганларимиз Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Таъкидлаш жоизки, мерганларнинг мусобақага тайёргарлик кўриши учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, мазкур йиғинда малакали мураббийлар томонидан умумжисмоний, махсус ва техник-тактик тайёргарлик бўйича узлуксиз машғулотлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 13 январь куни соат 01:05 да Мирзо Улуғбек тумани “Қўриқлаш” бўлими навбатчилик қисмига Қорасув-6 даҳасида жойлашган дўконларнинг биридан “ташвиш” хабари келиб тушган.
Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялаш галдаги устувор вазифалардан бири саналади.
Шахсий таркибнинг касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш, жанговар-жисмоний ҳолатини мунтазам равишда ошириб бориш, соҳага оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар, қонунчиликдаги янгиликлар билан хабардор қилиш ҳамда "Қўриқлаш" хизмати сифатини янада ошириш мақсадида куни кеча "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳудудий "Қўриқлаш" бўлинмалари ходимлари иштирокида ўқув йиғини ташкил этилди.
Психолог-мутахассислар томонидан “Ҳиссий барқарорлик – самарали хизмат асоси” мавзусида амалий ва назарий машғулотлар ҳамда интерактив тренинглар ўтказилди