Полковник Нишонов Шерзод Бахтиёрович, 1975 йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Тошкент Давлат техника университетини “Муҳандис механик” мутахассисилиги бўйича тамомлаган.
Хизмат фаолиятини, 2000 йилнинг февраль ойидан Тошкент шаҳар ИИББ Ўқув маркази тингловчилар лавозимидан бошлаган.
2000 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек ТИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими 3-Марказлаштирилган қўриқлаш пулти навбатчиси лавозимига тайинланган.
Кейинчалик, ўз хизмат фаолиятини Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасининг турли раҳбарлик лавозимларида, туман қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, қўриқлаш бўлими бошлиғи ва Алоҳида батальон командири лавозимларида давом эттирган.
2021 йилнинг март ойидан 2021 йилнинг август ойига қадар Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
2021 йил август ойида Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг ахборот коммуникация ва қўриқлаш технологияларини жорий қилиш бўйича ўринбосари лавозимга тайинланган.
2025 йилнинг ноябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти бошлиғининг рақамли технологиялар масалалари бўйича ўринбосари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда.
Хизматда эришган ютуқлари учун раҳбарият томонидан бир неча бор рағбатлантирилган.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
Полковник Жумаев Бобур Собиржонович, 1986 йилнинг 23 декабрь куни Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий техник билим юртини “Жазони ўташ режимини ташкил этиш (юриспруденция)” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Хизмат фаолиятини 2007 йилнинг июль ойидан Тошкент вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими милиция таянч пунктларининг профилактика инспектори лавозимидан бошлаган.
Кейинчалик, Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш бўлими инспектори, катта инспектори, Касбий ва жанговар тайёргарлик гуруҳи катта инспектори, Алоҳида милиция батальони командири ўринбосари, Бўстонлиқ тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими бошлиғи лавозимларида хизмат қилган.
2021 йилнинг ноябрь ойигача Миллий гвардия Тошкент вилояти қўриқлаш бошқармаси Бўстонлиқ туман қўриқлаш бўлими бошлиғи лавозимида, 2021 йилнинг ноябрь ойидан Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирган.
2022 йилнинг октябрь ойидан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келмоқда.
2025 йилнинг март ойидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда.
Хизмат фаолияти давомида намунали хизматлари учун раҳбарият томонидан бир неча бор мукофотланган.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
Подполковник Иногамов Баходир Қудратжонович, 1979 йилнинг 12 июнь кунида Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини “Халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналиши бўйича, 2003 йилда “Халқаро валюта-кредит муносабатлар” йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.
Мустақил меҳнат фаолиятини 2003 йилнинг январь ойидан Тошкент вилояти Хокимлиги Молия бошқармасида 1-тоифали иқтисодчи лавозимидан бошлаган. 2004 йил январь ойидан Тошкент вилояти Тошкент тумани Хокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари–бюджет инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган. 2006 йил февраль ойида Тошкент тумани статистика бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган ва ушбу лавозимда 2008 йил июль ойига қадар ишлаган.
Хизмат фаолиятини 2008 йилнинг июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Қўриқлаш” Республика бирлашмаси молия-иқтисод бўлими бошлиғи ўринбосари – бош бухгалтер лавозимида бошлаган.
Кейинчалик, 2019 йилнинг март ойидан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси молия-иқтисод бўлими бошлиғи лавозимида давом эттирган.
2021 йилнинг март ойидан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг молия ва моддий таъминот бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
2021 йилнинг сентябрь ойидан ушбу лавозимга тасдиқланган.
2025 йилнинг март ойидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти бошлиғининг молия ва моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда.
Хизмат фаолияти давомида намунали хизматлари учун раҳбарият томонидан бир неча бор рағбатлантирилган.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.