Бугунги кунда давлатимиз томонидан Миллий гвардия ходимлари хизмат фаолиятини сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтариш, нафақат ходимлар, балки, уларнинг яқин қариндошларига хам бир қанча имкониятлар яратилиб келинмоқда.
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида, куни кеча Самарқанд тарихи музейига саёҳат ташкил этилди.
Андижон ҳарбий прокуратураси ва Фарғона ҳарбий суди, Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида гарнизонда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳуқуқий тарғибот-профилактика тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида самарали фаолият олиб бориб, хизмат даврида вафот этган ходимлар, шунингдек соҳада узоқ йиллар намунали хизмат қилган нафақадаги фахрий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ташриф чоғида ходимлар оила аъзолари билан суҳбат қуришиб, ҳалок бўлган сафдошларни хотираси яна бир бор ёдга олинди.
Мамлакатимизда давлат объектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларини хавфсизлигини таъминлаш борасида "Қўриқлаш" хизмати ўзининг вазифаларини бажариб келмоқда. Бу эса аҳоли тинчлиги ва хотиржамлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиб, жамиятимиз фаровонлигини таъминламоқда.
Китоб – инсоннинг энг яхши дўсти, у кишини фикрлашга ундайди, тафаккур манбаини кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга бўлган иштиёқ халқимизга хос хусусиятлардан бири ҳисобланади.
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Ички ишлар поликлиникаси мутахассис шифокорлари билан ҳамкорликда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликларни барвақт олдини олиш, шунингдек соғлом турмуш тарзига риоя этишда тўғри тавсиялар бериш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик давомида сурункали ва юқумли ҳамда бошқа касалликларни олдини олиш, шунингдек, болалар соғлигига алоҳида эътибор қаратилди.