Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг режасига мувофиқ жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари вазирлик ва ташкилотларнинг идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг хизматчилари ўртасида “Энг илғор бўлинма” кўрик танлови бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи томонидан Андижон вилояти Шаҳрихон тумани "Янги Махалла" маҳалласида яшовчи оилаларнинг ҳолати ўрганилди ҳамда уларнинг эҳтиёжлари инобатга олинди. Оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва 8 бош хонаки товуқ паррандалари топширилди.
Термиз шаҳрида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчиликка риоя этиш масалалари юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Бугунги кунда Миллий гвардия ўсиб келаётган ёш авлодни ақлан етук, жисмонан бақувват, ҳамда ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши йўлида қатор чора-тадбирларни ҳаётга тадбиқ этиб келмоқда. Бу борада, ёшлар ўртасида турли кўрик-танловлар, маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини ўтказиб келмоқда.
Куни кеча Миллий гвардия Минтақавий ўқув марказларида бошланғич тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида "Қўриқлаш" бош бошқармаси сафдорлар таркибида хизмат қилаётган ходимлар ҳарбий қасамёдга келтирилди. Шунингдек, навбатдаги бошланғич тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида Миллий гвардия "Қўриқлаш" хизмати ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ходимлари ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, уларга тантанали равишда сертификатлар топширилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ўқув йиғинларида ходимлар мутахассислик ва ҳуқуқий билим асослари, ўқ отиш тайёргарлиги ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини тўлиқ ўзлаштириб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Ватанни ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг бурчимиздир" шиори остида “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ўтказилди.
Устозга эҳтиром, барча замонларда, айниқса, шарқ жамиятларида, жуда юқори баҳоланиб келинмоқда. Бу анъаналар тарихий манбаларда ўзига хос ўрин тутади ва ўтган асрлар давомида жамиятда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан соҳаларга ва соҳа ваколатларига қаратаётган диққат, устозларнинг аҳамиятини янада ошириб, уларга бўлган эҳтиромни янгича шаклда намоён этмоқда.