Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази доимий шахсий таркиби ҳамда тингловчилари орасида ўзбек адабиёти, бой тарихи ва маданиятини кенг тарғиб қилиш, яқиндан таништириш ва тўпланган билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Зомин тумани Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Зукко китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.
Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.
Хабарингиз бор, мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланган.
Миллий гвардиянинг Минтақавий ўқув марказларида таҳсил олаётган тингловчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, болажонларга яхши кайфият улашиш мақсадида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан, Янгиқўрғон тумани "Қўриқлаш" бўлимида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қароний зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Республика ҳарбий прокуратураси ҳамда Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида комплекс тарғибот тадбирлар амалга оширилмоқда.