Янгиликлар

10 Июль 2024
Батафсил
ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА МАРКАЗИДА

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда унинг бузилиш ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида учрашув бўлиб ўтди.

10 Июль 2024
Батафсил
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимлар иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.

10 Июль 2024
Батафсил
СОҒЛОМ ОИЛА – СОҒЛОМ ЖАМИЯТ

Куни кеча Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг спортчи ҳарбийлар оиласи” шиори остидаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 8 та оила 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

10 Июль 2024
Батафсил
Миллий гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун Улуғбек расадхонасига экскурсия ташкил этилди

Саёҳат давомида Мирзо Улуғбекнинг сўнмас ҳаёти, ижтимоий ва маънавий соҳада амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

9 Июль 2024
Батафсил
Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида “Уч авлод учрашуви”

Ёш ходимларни ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир этиб тарбиялаш, бу борада зарурий тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ҳамда тингловчилари ўртасида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

9 Июль 2024
Батафсил
МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ - МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик учрашув бўлиб ўтди.

8 Июль 2024
Батафсил
Оромгоҳларда дам олаётган ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ватанпарварлик, маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда

Оромгоҳларда дам олаётган ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада ошириш, шунингдек, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш мақсадида "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ватанпарварлик, маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

8 Июль 2024
Батафсил
ХОДИМЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг турли хил ноқонуний ишларга аралашиб қолмаслиги, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг қурбонига айланиб қолмасликлари учун жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.