Ўсиб келаётган ёш авлодни ўз миллатига содиқ, ватанпарвар этиб тарбиялаш, уларни она ватанга садоқат, ота-онага ҳурмат рухида камол топишлари учун таълим масканларидаги тадбирларнинг ўрни беқиёс.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида, жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланган.
"Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Фахрийлар марказий кенгаши ҳамкорликда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган истеъфодаги подполковник Ш. Қаҳҳоровнинг оиласи иштирокида "Қўша қариш саодати" мавзусида ёш оилалар билан учрашув ташкил қилинди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида китобхонлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўғил-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи полковник З.Тўйчиев бошчилигида, Фарғона вилояти ҳудудидаги оталиққа олинган маҳалла ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ суд биносига телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади.
Жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш, фуқаролар осойишталиги ва хотиржамлигини таъминлаш, фаровон турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Миллий гвардия ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркибларининг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида масъул ходимлар, профессор-ўқитувчи ҳамда мутахассислар томонидан семинар машғулотлар бўлиб ўтмоқда.
Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркибининг маънавий-маърифий салоҳияти, сиёсий онги, маънавий қиёфасини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини мустаҳкамлаш мақсадида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида ташил этилган музейга саёҳат ташкил қилинди.