Янгиликлар

19 Июнь 2024
Батафсил
ЁШЛАРНИ ВАТАНГА САДОҚАТ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ

Ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, болажонларга яхши кайфият улашиш мақсадида республикамиз бўйлаб болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳарбий-ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.

18 Июнь 2024
Батафсил
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ

Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Сариосиё туманида жойлашган “Сардор-Парвин” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” мавзусида навбатдаги шиори остида спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

17 Июнь 2024
Батафсил
ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоятнинг шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирокида соҳада хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

16 Июнь 2024
Батафсил
МУРУВВАТ УЙИДАГИ КЕКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Кириб келаётган Қурбон ҳайит байрами муносабати билан республикамиз бўйлаб меҳр-саховатга муҳтож, алоҳида эътибор талаб қиладиган, ёлғиз кексалар, шунингдек, нуроний отахон-онахонларимиз ҳолидан хабар олиш азалий анъаналаримиздан бири ҳисобланади.

16 Июнь 2024
Батафсил
ХАЙР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг эзгу фазилатлардан биридир. Бежизга Қурбон ҳайити меҳр-мурувват, хайр-саховат ва эзгу амаллар байрами дейилмайди. Шунинг учун ҳам айни байрам арафасида Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан тизимда кўп йиллар самарали ишлаган, хизмат вақтидан соғлиги туфайли нафақага чиққан, Ҳозирда нафақа гаштини сураётган ходимлар, шу билан бир қаторда ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди.

15 Июнь 2024
Батафсил
МУЗЕЙЛАР – ТАРИХНИНГ ЖОНЛИ КЎЗГУСИ

Биламизки, музейлар ҳар бир халқнинг маданий мероси, миллий маданияти, турмуши, урф-одатларини ўргатиш билан ёш авлодга миллий қадриятларимизни етказишда катта рол ўйнайди. Ушбу масканлар чин маънода илмий хазина бўлиб, уларнинг қадри йилдан-йилга ошиб бораверади.

15 Июнь 2024
Батафсил
ЁШЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ёшларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини ошириб бориш мақсадида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан Минтақавий ўқув марказида Очиқ эшиклар куни ўтказилди.

15 Июнь 2024
Батафсил
Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича мусобақада "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси фахрли 1 ўринни эгаллади

Бугунги кунда мамлакатимиз куч тузилмалари ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликларини ошириш ҳамда спортга кенг жалб қилиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.