Янгиликлар

14 Июнь 2024
Батафсил
ТАРИХНИ ТЕРАН АНГЛАШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР

Ўз тарихини билган ва ўтмишини унутмаган ёш авлод эртанги кунимиз учун мустаҳкам таянч бўла олади. Шу мақсадда бугун мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод орасида тарихга бўлган ҳурмат, миллий анъаналарга садоқат туйғуларини шакллантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

14 Июнь 2024
Батафсил
ЭЗГУ ИШНИ ҲАР КУНИ ҲАР КИМ ҚИЛИШ КЕРАК!

Қон инсон танасини муҳим ҳаётий эҳтиёжлар билан таъминловчи восита. Инсон саломатлиги билан боғлиқ содир бўладиган кутилмаган ҳолатларда унга донор қони зарур бўлиб қолади. Мунтазам ташкил этиб келинаётган донорлик акциялари ана шундай оғир аҳволдаги инсонларни ҳаётга қайтаради десак муболаға эмас.

13 Июнь 2024
Батафсил
Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда

Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада ошириш, болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш мақсадида "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

13 Июнь 2024
Батафсил
ШАХМАТ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятдаги Куч тузулмалар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

13 Июнь 2024
Батафсил
Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” шиори остидаги хайрия қон топшириш акциясида фаол иштирок этишди

Тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож беморларни, айниқса онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болажонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари иштирокида “Мен донор!” акцияси ўтказилди.

12 Июнь 2024
Батафсил
Миллий гвардия сафларига хизматга кириш истагини билдирган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик учрашувлар ташкил этилмоқда

Бугунги кунда Миллий гвардия сафларига хизматга кирмоқчи бўлган ёшларимиз табиийки жуда кўп. Уларга хизматга кириш тартиби ҳамда ўтказиладиган танловлар эса жуда қизиқ. Айни шу мақсадида Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармаларида хизматга кириш истагини билдирган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик учрашувлар ташкил этилди.

12 Июнь 2024
Батафсил
ИЖОДИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Шу юртда яшаб, ижод этган ва этаётган ёзувчи ва шоирлар ижодни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, ўғил-қизларнинг юртига бўлган муҳаббатини ортишига замин яратиш билан бирга уларни адабиётга, китобга бўлган қизиқишларини янада ортишига туртки бўлади.

11 Июнь 2024
Батафсил
Офицерлик курсларини тамомлаган Миллий гвардия инспектор-психологларига тантанали равишда дастлабки “Лейтенант” унвони топширилди

400 га яқин ҳарбий хизматчилар Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети офицерлар тайёрлаш курсларида ўқитилиб, битирувчиларга дастлабки лейтенант унвони Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларида тантанали равишда топширилди.