9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорлигида Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов уй-музейига ташриф ташкил этилиб, фахрийлар, ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида “Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида “Авлодлар учрашуви” ҳам ўтказилди.
Миллий гвардия ҳарбий-хизматчи ва ходимларини мавжуд тарихий обидалар билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ишлар мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ хизмат олиб боришларини таъминлаш ҳамда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари иштирокида профилактик учрашув ўтказилди.
Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, тизимда содир этилиши мумкин бўлган турли коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, тамагирлик ва бошқа шунга ўхшаш салбий ҳолатларни олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Барчамизга маълумки шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда психологик билимларга эҳтиёж сезиларли даражада ошди. Шу мақсадда куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Урганч туман "Қўриқлаш" бўлими ходимлари учун “Шахслараро муносабатга киришишнинг психологик жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Биламизки, турли касалликлар туфайли организмда қон айланиши ва таркибининг бузилиши, қон камайиши, тромбозлар кузатилади. Бу салбий ҳолатларнинг олдини олишнинг самарали йўлларидан бири донор бўлишдир. Шу сабабли мамлакатимизда беғараз донорликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама маънан ва жисмонан чуқур ақлий билимга эга бўлишлари учун юртимизда барча қулай имкониятлар яратиб берилган.
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган "Афросиёб" музейига экскурсия уюштирилди.