Янгиликлар

30 Апрель 2024
Батафсил
ҚОНУНЧИЛИК ВА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан бефарқ муносабатда бўлмаслик, турли хил кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар юзасидан Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида профилактик тадбир ташкил этилди.

29 Апрель 2024
Батафсил
Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган икки нафар шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди

Пойтахтимизнинг Миробод тумани “Қўйлиқ” деҳқон бозорига туташ ҳудудда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходимлари томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

29 Апрель 2024
Батафсил
КИТОБХОН ОНА – КИТОБХОН БОЛА

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда "Китобсевар миллат" шиори остида “Китобхон она – китобхон бола" кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбирда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева иштирок этди.

29 Апрель 2024
Батафсил
ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА!

Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ватанга бўлган муҳаббат ҳисини ошириш Миллий гвардия Фахрийлар кенгаши ҳамда ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 202 сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

28 Апрель 2024
Батафсил
“МЕНИНГ АРМИЯМ – МЕНИНГ ФАХРИМ” ШИОРИ ОСТИДА НАВБАТДАГИ ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Тойлоқ туманидаги 1 умумтаълим мактабида “Менинг армиям – менинг фахрим” шиори остида навбатдаги ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

27 Апрель 2024
Батафсил
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ВА УЧРАШУВЛАР, ДАВРА СУҲБАТЛАРИ ҲАМДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИБ КЕЛИНМОҚДА

Ўсиб келаётган ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, миллий анъаналар ва қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида Миллий гвардия тизимлари томонидан ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари ва учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

27 Апрель 2024
Батафсил
САЙЁР ҚАБУЛЛАР МУАММОЛАРНИ ЕЧИШГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун вилоят ҳарбий прокурори ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

27 Апрель 2024
Батафсил
АНДИЖОНДА “ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўқувчи ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қолаверса, ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида "Қўриқлаш" бошқармаси, Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.