Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан, шунингдек масъул идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.
Фарғона вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси психолог-мутахассислари томонидан доимий равишда шахсий таркиб иштирокида психологик тренинг машғулотлари олиб борилиб, бунда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом, маънавий-руҳий муҳитни камол топтириш, хизмат фаолияти давомида юзага келадиган муаммоли вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини ишончли қӯриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари оширилиб келинмоқда.
Куни кеча Денов туманида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг Денов, Сариосиё, Узун, Олтинсой ва Шўрчи туманлари "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирокида, соҳада хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли, айниқса ёшларимиз ўзлари хуш кўрган спорт турлари билан шуғулланиш орқали ҳар томонлама соғлом бўлиб камол топмоқда.
Тадбирда сумалак сайли ташкил этилиб, миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди. "Қўриқлаш" бошқармасининг ходималари ўртасида миллий қадриятларни ўзида жамлаган турли танловлар уюштирилди. "Қўриқлаш" бош бошқармасининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Янгиланиш ва яшариш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик, миллий қадриятимиз рамзи – Наврўз айёми арафасида Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг навбатдаги битирув ҳамда қасамёд қилиш тадбири бўлиб ўтди.
Замин узра кўклам нафаси таралиб, она табиат уйғонаётган, инсонлар қалбида эзгулик ғоялари ниш ураётган Наврўз байрами ўзгача кайфиятда кутиб олинмоқда. Жумладан, бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида ҳам 21 март – Наврўз байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.