Янгиликлар

19 Март 2024
Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистоннинг матонатли аёллари" I халқаро форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистоннинг матонатли аёллари" I халқаро форуми бўлиб ўтди

19 Март 2024
Батафсил
“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Фарғона политехника институтида вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Унда Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, Минтақавий ўқув маркази, Ички ишлар, Божхона, Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари, фахрийлар ва талабалардан иборат 9 та жамоа иштирок этишди.

18 Март 2024
Батафсил
ЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС ТААССУРОТЛАР ҚОЛДИРГАН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

Ёшлар ўртасида ватанпарварлик рухини шакллантириш, уларнинг онгида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бугунги кунда "Миллий гвардия Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

18 Март 2024
Батафсил
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида Сирдарё вилоятининг умумтаълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилмоқда.

16 Март 2024
Батафсил
ТОШКЕНТ МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ўртасида ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш, турли ёт ғояларга қарши уларнинг маънавияти ва билимини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси масъул ходими иштирокида машғулот ташкил этилди.

16 Март 2024
Батафсил
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашарида Миллий гвардия ходимлари фаол иштирок этишмоқда

Юртимизга янгиланиш ва яшариш айёми бўлмиш Наврўзи олам кириб келмоқда. Мамлакатимизда байрамини муносиб нишонлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

15 Март 2024
Батафсил
"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!" ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш ҳамда Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш каби мақсадларни илгари сурган ҳолда ҳарбий-ватанпарварлик фестиваллари, ёшлар сайллари ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

14 Март 2024
Батафсил
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар доирасида Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармасида "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.