Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори раҳбарлигида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ҳарбий прокуратура ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари иштирок этишди. Дастлаб, ҳарбий хизматчи, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. Унда бугунги кунда ходимлар учун яратилган қулайликлар, ижтимоий ҳимояси борасидаги олиб бораётган ишлар хусусида мутасаддилар томонидан айтиб ўтилди.
Чилонзор туманидаги 195-мактабнинг саккизинчи синф ва 178-мактабнинг 11-синф ўқувчилари ёнида "бабочка" номли йиғма пичоқлар олиб юрганлиги аниқланди. Сергели туманидаги 267-мактабнинг 9-синф ўқувчисидан эса "ручка" кўринишидаги пичоқ олиб қўйилди.
Хоразм вилоятидаги 537 та умумтаълим мактабларида хизмат фаолиятини бошлаган инспектор-психологлар билан “Умумтаълим мактабларида инспектор-психологлар томонидан психологик муҳитни яхшилашда вояга етмаган болаларни таълим олиши, руҳий-ижтимоий ривожланиши, хулқ оғишларига қарши иммунитетни шаклланиш жараёнларига янгича ёндашувни татбиқ этиш” мавзусида, шунингдек, мутахассис психологлар билан “Ўсмирларда хулқий оғишларни эрта диагностика қилишнинг замонавий усуллари” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида "Тўмарис издошлари" кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Фуқароларнинг фаровон турмуш кечириши, осойишталиги, кўп жиҳатдан юрт тинчлиги ва унинг барқарорлиги билан ўлчанади.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5 февраль куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилди.
Олдин хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21-25 февраль кунлари Бағдод шаҳрида (Ироқ) камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси шифокорлик бўлими, психолог ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан Тақиатош тумани "Қўриқлаш" бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.