Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19-26 февраль кунлари Бағдод шаҳрида (Ироқ) камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Ҳозирги кунда ўз олдига катта режалар қўйган камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси якуний баҳсларга киришишдан олдин қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Куни кеча Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Психологик таъминлаш маркази, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида "Ўсмирларда хулқий оғишларни эрта диагностика қилишнинг замонавий психологик усуллари" мавзусидаги навбатдаги психологик ўқув семинари ташкил этилди.
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамкорлигида Миллий гвардияга бириктирилган маҳалла ёшлари ва мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Ҳудудларда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда
Ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш,уларни юрт тараққиётининг энг муҳим бўғини сифатида камол топишларига кўмаклашиш мақсадида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими масъул ходимлари томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактаби, шунингдек "Ёш Темурбеклар" ҳарбий-ватанпарварлик синф ўқувчилари иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида "Қуролли Кучларда мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун дахлдорлик ҳиссини ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук жонкуяр, ҳалол, садоқатли кадрларни етиштиришни мақсад қилган бир қанча тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.