Янгиликлар

26 Январь 2024
Батафсил
ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг меҳнат қобилияти, иш самарадорлиги, турмуш шароитлари, ютуқлари ва муаммолари соҳа раҳбарлари томонидан мунтазам ўрганилиб, таҳлил қилиниб борилади.

25 Январь 2024
Батафсил
МУҲОКАМА МАРКАЗИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ МАСАЛАЛАРИ БЎЛДИ

Ходимларнинг хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, Фарғона ҳарбий прокуратураси масъуллари ҳамда ҳамкорликдаги ташкилотлар иштирок этди.

25 Январь 2024
Батафсил
МУҲОКАМА МАРКАЗИДА – ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

24 Январь 2024
Батафсил
ХОДИМЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Термиз шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари учун шаҳардаги Тарих ва маданият музейи ва "Ватанпарварлар боғи"га саёҳат уюштирилди.

23 Январь 2024
Батафсил
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ НАВБАТДАГИ ДОНОРЛИК АКЦИЯСИДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

Қон ва қон маҳсулотлари авария, табиий офат ва бахтсиз ҳодисалар оқибатида жароҳатланганларга самарали ёрдам кўрсатишда, шунингдек, қон донорлиги ҳомиладорлик ва туғиш натижасида қон кетишини бошдан кечирган аёлларга, безгак ва тўйиб овқатланмаслик натижасида оғир анемия билан оғриган болаларга, қон ва суяк илиги касалликлари, гемоглобин синтези ва иммунитет танқислиги билан оғриган беморлар, мураккаб тиббий ва жарроҳлик муолажаларни бошдан кечираётганларга жуда муҳим манбадир.

23 Январь 2024
Батафсил
ХОДИМЛАРНИНГ ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларнинг хизматга шайлигини назорат қилиш мақсадида Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

22 Январь 2024
Батафсил
ЙЎЛЛАРДАГИ ҚОИДАЛАР БАРЧА УЧУН БАРОБАР

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркибининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини таъминлаш, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларни етказиш мақсадида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъул ходимлари иштирокида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

22 Январь 2024
Батафсил
ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ УЧУН "БУХОРО ВАРНЕТ" ЗАМОНАВИЙ АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Ўсиб келаётган ёш авлодни маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш ҳамда табиатни асраш, унга бўлган қизиқишни орттириш ва экологик маданиятни янада ошириш мақсадида куни кеча Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари учун республикамизда ягона бўлган "Бухоро Варнет" замонавий агросаноат мажмуасига саёҳат ташкил этилди.