Кўчат экиб, боғ яратиш – аждодларимиздан қолган қадриятларимиздан биридир. Шу боисдан ҳам давлатимиз раҳбарининг фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳам экология ва атроф-муҳитни асраш ҳамда табиатимизни кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан «Рангларда акс этган Ватан байроғи» мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди.
Урганч шаҳридаги Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, “Қўриқлаш” бошқармаси ҳамда Урганч давлат педагогика институти талабалари иштирокида “Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз” шиори остида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.
Куни кеча Наманган вилоятида ўтказилган хотира тадбирида юртимизнинг машҳур жадид фидойиси, олим ва маърифатпарвар Исҳоқхон Тўра Ибрат меросини ёдга олинди. Тадбирда Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда вилоят фахрийлари иштирок этдилар.
Андижон давлат университети ва Андижон давлат педагогика институти Психология фанлари номзодлари (PhD) томонидан Миллий гвардиянинг Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун амалий тренинг ўтказилди. Ушбу тренингнинг асосий мақсади — ходимларда жамоавий рухни шакллантириш ва таваккалчиликка мойилликни камайтириш.
Миллий гвардия Бухоро ҳамда Андижон вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармаларида ИИБ ЙҲХБ масъуллари ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар аввалида кун мавзуси юзасидан малакали мутахассислар томонидан керакли маълумотлар етказилиб, йўриқномага асосан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар бўйича тушунчалар берилди.