Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида “Қонун устувор, жазо муқаррар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан тизимда хизмат қилаётган ходимларни психологик ҳолатларини мустаҳкамлаш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда психологик тренинг ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.
Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида Республика қон қуйиш маркази мутахассислари томонидан донорлик акциялари ўтказиб келинмоқда. "Мен донорман" шиори остида бўлиб ўтган хайрия акциясида Миллий Гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирок этди.
Музейлар ҳар бир халқнинг маданий мероси, миллий маданияти, турмуши, урф–одатларини ўргатиш билан ёш авлодга миллий қадриятларимизни етказишда катта рол ўйнайди. Музейлар чин маънода илмий хазина бўлиб, унинг қадри йилдан йилга ошиб бораверади. Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Нукус шаҳридаги 32 сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун саёҳат уюштирилиб, ёшларга "Қўриқлаш" бошқармасида ташкил этилган музейдаги картина ва экспонатлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Спортнинг камондан отиш тури бўйича ёшлар ўртасида Самарқанд шаҳридаги Автомобилсозлик коллежи ўйингоҳида, Миллий гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Камондан отиш федерациясининг Самарқанд вилояти бўлими ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда, спортнинг камондан отиш тури бўйича "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.
Музейлар – тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини такомиллаштириш мақсадида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Театр – ибратхонадир. Бу тариф аллома Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан ишлатилган бўлиб, шу қисқа жумлада бир олам маъно бор. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, доим ҳам ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган.