"КАМАЛАК" БОЛАЛАР ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИДА ЁШЛАР ЎРТАСИДА “ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР” СПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб эълон қилинган ёшлар ойлиги доирасида ёшларни ҳар томонлама етук ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Бўстонлиқ туманидаги "Камалак" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида ёшлар ўртасида “Ёш гвардиячилар” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада оромгоҳ болалари 5 та гуруҳга бўлиниб иштирок этишди. Ушбу мусобақада арқон тортиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, камондан отиш бўйича ўзаро беллашдилар.
Миллий гвардия оркестр жамоаси ўзларининг жозибали куй қўшиқлари билан томошабинларга хуш кайфият бағишлади ва уларнинг олқишларига сазовор бўлди. "Ёш Темурбеклар" ҳарбий-спорт нодавлат таълим муассасаси жамоаси эса ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан болажонларни мамнун этишди.
Шунингдек, ушбу тадбирда ҳарбий қурол-аслаҳалар ва техникалар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Ундан ташқари "Қўриқлаш" хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари фаолияти, уларнинг махсус ҳимоя воситалари ва аслаҳалари билан ёшларни таништирилди.
Тадбир якунида мусобақа ғолиблари Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғининг диплом ва медаллари билан тақдирланди. Шунингдек, оромгоҳ маъмурияти ва тарбиячилар ташаккурнома билан тақдирландилар. Ўйлаймизки, ушбу ёзги дам олиш масканида ўтказилган вақлари болажонларда бир умрга муҳрланиб қолади.