Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида “Ҳаром луқмага интилганлар” мавзусида бошқарма шахсий таркиби ва ҳудудий "Қўриқлаш" бўлимлари бошлиқлари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафларида хизмат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда сайёр қабул ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади. Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида, Марғилон шаҳрида жойлашган “Эркин Воҳидов” номли музейга экскурсия уюштирилди.
Ёшлар ўртасида ватанпарварлик рухини шакллантириш, уларнинг онгида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бугунги кунда Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Куни кеча Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларининг маънавиятини юксалтириш, шунингдек бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва маданий хордиқ олишларини таъминлаш мақсадида спектакл намойиши этилди.
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган Афросиёб музейига экскурсия уюштирилди.
Юртимизда киберспортни хавфсиз ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича экотизим яратиш, мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган.