МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ – БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ хизмат олиб боришларини таъминлаш ҳамда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари иштирокида профилактик учрашув ўтказилди.
Тадбир давомида маърузачилар томонидан ҳозирги кундаги глобал муаммолардан бирига айланган диний экстремизм, терроризм каби бузғунчи ғояларнинг зарарли иллатлари, улар томонидан ҳозирги кунда ўз ғояларини амалга ошириш борасида фойдаланиб келаётган усул ва воситалари, бу каби зарарли иллатлардан огоҳ бўлиш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига юклатиладиган масъулиятли ва шарафли вазифалар борасида зарурий маълумотлар етказилди.