Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан масъул бошқармалар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини беришни бошлади. Шу боис, мактабларда янгича ёндашув билан фаолият олиб бораётган фидокор ва жонкуяр устозларнинг хизматлари муносиб рағбатлантирилмоқда.
Бугунги кунда республикамизнинг барча ташкилот ва муассасаларида ходимлар ва ишчи-хизматчиларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини сақлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Дастлаб семинарда мактаб ўқувчилари касб-ҳунар мактаблари томонидан мактаб ҳовлисида ташкил этилган кўргазмалар, Миллий гвардия Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлимининг чиқишлари, бўш иш ўринлари ярмаркаси, ўғил-қизлар учун махсус касбга ўргатиш хоналари ташкил этилганлиги билан танишдилар.
Жаҳонда оила институтини мустаҳкамлаш долзарб муаммо бўлиб, оилавий ажримларнинг кўпайиб бораётганлиги, оилаларда носоғлом муҳитнинг ҳукм суриши ва никоҳнинг барбод бўлиши – кўплаб ички руҳий сиқилишлар, зиддиятлар ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда.
“Қўриқлаш” бош бошқармаси шахсий таркибининг фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш тартиби, ёнғинлар ва уларни ўчиришда билиш зарур бўлган кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида амалий машғулот ташкил этилди.
Улуғ шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг 583 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат Университети қошида ташкил этилган Алишер Навоий музейига ташриф буюришди.
Республикамиз бўйлаб ўғирлик ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишда "Қўриқлаш" бош бошқармасининг хизмат турлари асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу борада ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилмоқда. Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан шаҳар-туманлардаги маҳаллаларда фуқаролар иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ходимларнинг психологик билимларини ошириш, уларнинг ишчанлик хусусиятларини шакллантириш, ўзаро жамоа бўлиб, биргаликда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни ва касбий зўриқишларни бартараф этиш усулларини ўзида мужассамланган тренинг ташкил этилди