Янгиликлар

8 Январь 2024

МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликларини ошириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Гулистон шаҳрида жойлашган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи кубоги учун ўтказилган мусобақа ҳам мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Мусобақада Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарлар "Қўриқлаш" бўлимларининг ходимлари ва ҳарбийлаштирилган назоратчилардан ташкил топган жами 12 та жамоа вакиллари ўз кучларини синаб кўришди. Беллашувлар малакали ҳакамлар томонидан одилона баҳолаб борилди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун машғулотларда олинган кўникмаларини мусобақаларда намоён этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра ғолибликни Гулистон шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари қўлга киритди.
Мусобақа ғолибларига вилоят "Қўриқлаш" бошқармасининг диплом, медаль ва эсдалик совғалари ҳамда кубок топширилди. Осойишталигимиз посбонлари ўртасида спорт мусобақаларининг мунтазам ўтказиб борилиши уларнинг соғлом ва жисмоний етук бўлишларига ёрдам бериши билан бирга, соғлом турмуш тарзини тарғиб этаётганлиги билан самарали бўлмоқда.