Янгиликлар

28 Март 2025

Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан изоҳ

Қонунчиликка мувофиқ Миллий гвардия органлари томонидан фуқароларда экологик маданиятни шакллантириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарларни маъмурий жавобгарликка тортиш ваколатлари берилган.

Олтинсой туманида ўтказилган экологик рейд тадбирлари давомида ҳам фуқаро Бўриев хонадонида атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлари аниқланиб, фуқаро Бўриевга қонунчиликка мувофиқ чора кўрилган.  Бу жараёнда ҳеч бир фуқарога тазйиқ ёки босим қилинмаганлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда фуқароларимиздан атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз.