Янгиликлар

3 Февраль 2026

Аҳолини Қўриқлаш хизматининг афзалликлари ва фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан таништиришга бағишланган профилактик тарғибот ишлари давом этмоқда

Қўриқлаш хизматининг аҳамияти ва афзалликларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Марҳамат туманида жойлашган “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида фуқаролар ва тадбиркорлар иштирокида профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилди.Мазкур тадбирлар давомида қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, мол-мулк дахлсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишда қўриқлаш хизматининг ўрни ва замонавий техник воситаларнинг аҳамияти кенг тушунтирилди.Тадбир давомида иштирокчиларга қўриқлов сигнализация тизимларининг ишлаш тартиби, ташвиш тугмачаларидан фойдаланиш имкониятлари ҳамда уларнинг тезкор хизмат кўрсатишдаги самарадорлиги ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.Шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган йўлаклар тўлиқ равишда замонавий ташвиш тугмачалари билан жиҳозланиб, фуқароларнинг хонадонларига қўриқлов сигнализация воситалари ўрнатилди. Амалга оширилган ушбу чора-тадбирлар аҳолининг хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, тинч ва осойишта ҳаёт тарзини таъминлаш, жамоат тартибини барқарор сақлашга хизмат қилмоқда.Бундай профилактик-тарғибот тадбирларини мунтазам равишда ташкил этилиши аҳоли ўртасида қонунга итоаткорлик маданиятини юксалтириш, қўриқлаш хизматининг нуфузини ошириш ва жиноятчиликнинг олдини олишга кенг замин  яратмоқда.