Янгиликлар

13 Апрель 2025

Академик лицей ўқувчилари учун ошиқ эшиклар куни ташкил этилди

Фарғона минтақавий ўқув марказида Фарғона шаҳрида жойлашган ИИВ академик лицейи ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари ўқув марказида тингловчилар ва ходимларнинг ҳаёти, ходимларнинг махсус ва касбий тайёргарлик машғулотлари, қўл жанги санъати ва бошқа мутахассислик машғулотлари билан шуғулланишлари ҳақида яқиндан танишдилар. 
Ёшлар ақлий ва жисмоний салоҳият касб этадиган касбнинг нақадар шарафли эканлигини ўз кўзлари билан кўриб, ўзларида ҳам ватанпарварлик туйғулари янада ошганлигини яшириб ўтиришмади. Шунингдек, ўқув марказида тингловчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.