Янгиликлар

3 Февраль 2026

Ходимларининг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш ҳамда миллий тарих ва маданиятимизга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида музейига саёҳат ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимларининг хизматдан ташқари вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай маънавий аҳамиятга эга тадбирлардан бири Хўжайли тумани қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида Нукус шаҳрида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига уюштирилган саёҳат бўлди.
Саёҳат давомида музейнинг тажрибали ходимлари томонидан халқимизнинг кўп асрлик тарихи, ноёб маданий мероси, шунингдек, машҳур рассомлар қаламига мансуб бетакрор картиналар ҳамда қимматли экспонатлар ҳақида қизиқарли ва мазмунли маълумотлар тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир ходимларда миллий қадриятларга бўлган ҳурмат ва ифтихор туйғуларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитишда муҳим аҳамият касб этди.