Янгиликлар

28 Декабрь 2024

Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари

Янги йил муносабати билан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун байрам олди арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Унда кундалик эҳтиёж учун зарур ёғ, гўшт, дуккакли, сабзавот-полиз ва бошқа маҳсулотлар шахсий таркиб учун арзон нархларда таклиф этилди.
Албатта, ушбу тадбирлар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг байрам кунларида кучайтирилган хизмат ва навбатчиликда бўлишларини инобатга олган ҳолда, уларга янада қулайлик яратиш мақсадида ўтказилмоқда.
Бу каби арзонлаштирилган ярмаркалар, мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларда кундалик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари бозордагидан арзон нархларда сотилиши назарда тутилган.