Янгиликлар

14 Декабрь 2025

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи полковник М.И.Калжанов томонидан ҳозирги вақтда республикамизда ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбири доирасида ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қўриқловга олинган объектларда ишончли қўриқлашни таъминлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар мобайнида ҳудудларда ишончли Қўриқлаш хизмати самарадорлигини ошириш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг хизмат натижадорлигини янада юксалтириш, объектларда шахсий таркибнинг хизмат интизомига риоя қилиш, ходимларнинг касбий тайёргарлигини баҳолаш ҳамда хизмат мажбуриятларини бажариш сифатига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш ишлари жойларда давом этмоқда. Тадбир якунида Қўриқлаш фаолиятини янада такомиллаштириш ва республикада ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.