9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Пахтаобод туманидаги 19 сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида “Халқ ва армия – бир тану, бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчи ёшларга ҳарбий анжом-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, Тигр лақабли хизмат итининг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир доирасида ўқувчи ёшлар учун камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан қўл жанги спорт тури бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад – ўқувчи ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда ватанпарварлик сифатларини оширишдан иборат.