ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ
Жорий йилнинг 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактаб директори ва инспектор-психологи томонидан мактаб ўқувчилари таҳлил қилиниб, сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси фуқаро М.Э. суҳбатга чақиртирилган.
Суҳбат мобайнида мактаб директори ва инспектор-психолог, фуқаро М.Э.га фарзандининг дарсга келмаётганининг сабабларини сўраб, дарсда ўзини тутиши ҳам ўзгариб қолганлиги тўғрисида маълумот берилиб биргаликда шуғулланиш зарурлиги тушунтирилган. Фуқаро М.Э эса ўғлининг ҳатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига аксинча уларга айбни ағдариб, жанжал кўтарган.
“Ташвиш” хабари орқали соат 10.17 лар чамаси етиб келган "Қўриқлаш" бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи томонидан фуқаро М.Э. ни туман ИИБга олиб борилган ва унга нисбатан ЎзР МЖтКнинг 47-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган.