Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш – олий мезон
Жамиятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ходимларда масъулият ва ҳушёрликни янада мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, замонавий ҳаракат шароитида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Тадбир давомида сўз олган маърузачилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келаётган асосий сабабларга алоҳида тўхталиб ўтилиб, уларнинг аксарияти белгиланган тезлик меъёрларига риоя этмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, техник носозликлар ҳамда ҳаракат вақтида ҳушёрликнинг сусайиши билан боғлиқ эканини таъкидланди.
Шунингдек, очиқ суҳбат давомида иштирокчиларни чуқур мулоҳазага ундайдиган, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида юзага келган оғир ва ачинарли ҳолатларни акс эттирувчи видеороликлар намойиш этилди. Ушбу лавҳалар орқали йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликнинг қанчалик оғир оқибатларга олиб келиши яққол кўрсатиб берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.
Шуни таъкидлаш жизки, бу каби тадбирларнинг мунтазам ташкил этилиши йўл ҳаракати хавфсизлигига оид билим ва тушунчалар янада мустаҳкамлашга кенг замин яратмоқда.