СПОРТНИНГ МИНИ-ФУТБОЛ ТУРИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ БИРИНЧИЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ
Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спортнинг мини-футбол тури бўйича Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи биринчилиги ўтказилди.
Ўтказилган мусобақада "Қўриқлаш" бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимларидан 17 жамоа ҳамда Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасининг жамоалари иштирок этдилар. Шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувлар барча жамоаларни енгиб, ўз маҳоратини кўрсатган терма жамоалар финал босқичида куч синашишди. Ҳар бир баҳслар тажрибали ҳакамлар томонидан одилона бошқариб борилди.
Ўтказилган қизғин баҳсларга кўра 3 ўринни Марҳамат туман "Қўриқлаш" бўлими, 2 ўринни Миллий гвардия ҳамда фахрли 1 ўринни Асака туман "Қўриқлаш" бўлими жамоалари қўлга киритди. Мусобақани очиб берган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи ўзининг самимий тилакларни билдириб, жамоаларга диплом, медаль, қимматбаҳо совғалар ҳамда биринчилик кубогини тантанали топширди.