Янгиликлар

8 Май 2024

"Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилаётган Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалари ходимлари иштирокида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Ҳарбий прокуратурасидан масъул ходимлар маъруза билан иштирок этди. Шунингдек, Миллий гвардия марказий девони, Қўриқлаш бош боқшармаси масъуллари томонидан йўналишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар аниқ мисоллар билан кўрсатилиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берилди.
Семинар давомида тизимда учрайдиган юридик аҳамиятга эга бўлган муаммоли масалалар ва казуслар кенг муҳокама қилинди. Ходимлар Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасининг хизмат фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.
Бундан ташқари ходимларнинг маданий хордиқ олишлари учун Ўзбек Миллий академик драма театрида спектакл томоша қилиш ишлари ташкил этилди.