Тизимда фаолият олиб бораётган аёл ходималарнинг ҳуқуқий онги, хизматга бўлган масъулияти ҳамда хизмат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида мазмунли давра суҳбати ташкил этилди.
Жамият тараққиёти ва хизмат самарадорлигида аёлларнинг ўрни беқиёс. Ана шу ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, тизимда фаолият олиб бораётган аёл ходималарнинг ҳуқуқий онги, хизматга бўлган масъулияти ҳамда хизмат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида Жиззах ва Наманган вилоятлари Қўриқлаш хизматларида мазмунли давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат жараёнида аёл ходималарнинг хизмат тизимидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг нафақат касбий фаолиятда, балки оила барқарорлигини таъминлашда ҳам ибратли намуна бўла олиши, хизмат интизоми, масъулият ва фидойилик каби долзарб масалалар юзасидан самимий ва чуқур мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Иқболой Умарова ўзининг “Ўгай тақдир” номли асари тақдимоти орқали ҳаёт синовлари, тақдир синовлари ва инсон матонати ҳақида таъсирчан фикрларини иштирокчилар билан баҳам кўрди. Китоб тақдимоти давра суҳбатига янада мазмун ва руҳий чуқурлик бағишлади.
Очиқ мулоқот якунида иштирокчилар Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган музейга ташриф буюриб, тарихнинг оғир, бироқ ибратли саҳифалари билан яқиндан танишдилар. Таькидлаш жоизки, Қўриқлаш хизмати билан яқин ва самарали ҳамкорлик қилиб келаётган масъуллар алоҳида эътибор ва эътирофга сазовор бўлди.