Янгиликлар

11 Май 2024

Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида қидирувдаги шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Бектемир тумани "Қўриқлаш" бўлими навбатчилик қисмига ушбу туманда жойлашган “Хостел” меҳмонхоналарининг бирига қидирувда бўлган 26 ёшли фуқаро А.Э. жойлашганлиги тўғрисида хабар берилган.

Олинган хабарга кўра туман "Қўриқлаш" бўлимининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига етиб бориб, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро қўлга олинган ва туман ИИБ га ўрнатилган тартибда топширилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.