Янгиликлар

10 Февраль 2025

Андижон вилоятида Миллий гвардия ходимлари донорлик акциясида фаол иштирок этишди

Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари жамиятга ёрдам бериш, инсонпарварликни кўрсатиш ва халқ саломатлигини сақлаш мақсадида ўтказилган донорлик акциясида фаол иштирок этдилар.
Ушбу тадбирда фаол иштирок этган ходимлар, қон донорлиги орқали ёрдамга муҳтож фуқароларга саломатликни тиклашга кўмаклашиб, ўзининг инсонпарварлик фазилатларини намоён этиб, жамиятга қайтиб бўладиган муҳим ёрдамни кўрсатдилар.
Бу каби тадбирлар гематологик, онкогематологик ва бошқа даволаш қийин бўлган касалликларга чалинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу касалликлар профилактикасини кучайтириш ва уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш ҳамда ёшларда олижаноблик, бағрикенглик туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.