Янги йил муносабати билан Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси ҳамда Қўриқлаш хизмати ходимлари учун байрам олди арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Янги йил муносабати билан Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси ҳамда Қўриқлаш хизмати ходимлари учун байрам олди арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Унда кундалик эҳтиёж учун зарур ёғ, гўшт, дуккакли, сабзавот-полиз ва бошқа маҳсулотлар шахсий таркиб учун арзон нархларда таклиф этилди.
Албатта, ушбу тадбирлар ходимларнинг байрам кунларида кучайтирилган хизмат ва навбатчиликда бўлишларини инобатга олган ҳолда, уларга янада қулайлик яратиш мақсадида ўтказилмоқда.
Бу каби арзонлаштирилган ярмаркалар, мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларда кундалик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари бозордагидан арзон нархларда сотилиши назарда тутилган.