Ходимлар орасида хизмат интизомига риоя қилиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари билан ИИБ ШХБ бошлиғи иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда раҳбарият томонидан ходимлар ўз устиларида мунтазам равишда ишлашлари, билим савияларини янада ошириш, янги технологияларни яратиш, Қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатилаётган хизматлар эвазига тушаётган пул маблағларини белгиланган тартибда сарфлаш борасида айтиб ўтилди.
Шу билан биргаликда, “Бурчга садоқат” номли кўрсатувининг видеороликлари ходимлар эътиборига намойиш этилди.