Хоразм вилояти Қўриқлаш хизматида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган навбатдаги Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг тушунтиришга бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти Қўриқлаш хизматида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган навбатдаги Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг тушунтиришга бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Президент Мурожаатномасида сўз юритилган ислоҳотларнинг реал натижалари, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришларнинг халқимиз ҳаётидаги амалий акс-садоси, шунингдек, келгуси давр учун белгиланган устувор вазифалар аниқ факт ва рақамлар асосида атрофлича таҳлил қилинди.
Жумладан, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, иқтисодий барқарорлик ва инсон қадрини улуғлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар Мурожаатноманинг асосий йўналишлари сифатида қайд этилди.
Учрашув давомида Қўриқлаш хизмати ходимлари Мурожаатномада белгиланган вазифалар уларнинг кундалик хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ экани, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашда масъулият янада оширилаётганини алоҳида таъкидладилар.
Тадбир якунида Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, профессионал билим ва маҳоратни ошириш ҳар бир ходимнинг асосий бурчи экани қайд этилди.