Янгиликлар

11 Май 2024

СИРДАРЁДА "АЖДОДЛАР ИЗИДАН" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда ходимларнинг миллий давлатчилигимиз вужудга келиши ва тараққий топган даврларда ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар шон-шуҳратини тарихий далиллар асосида замондошлар онги-хотирасида мустаҳкамлаш ва ёш авлодга етказиш мақсадида куч тузилмалардаги ҳарбий қисм ва муассасалардан тузилган жамоалар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танлов иштирокчилари “Темур тузуклари”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Мирмухсиннинг “Хўжанд қалъаси” ва Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” китобларидан тузилган саволлар асосида ўзаро куч синашишди. Интеллектуал ўйиннинг умумий натижаларига кўра ғолиб бўлган жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.