Янгиликлар

13 Май 2024

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА “ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўқувчи ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қолаверса, ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси, шунингдек ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада туманларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этиб, 10 та шарт асосида беллашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра 3 ўрин Паркент тумани 5 ИДУМнинг жамоаси, 2 ўрин Чирчиқ шаҳар 10 сонли мактабнинг жамоаси, фахрли 1 ўринни эса Оққўрғон тумани 49 сонли мактаб жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Бундан ташқари мусобақада ўзини ҳамжиҳатлиги, интизомлилиги, саф тайёргарлиги ҳамда билимдонлиги билан ажралиб турган жамоаларга турли номинациялар бўйича дипломлар топширилди.