БИТИРУВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Куни кеча Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказлари тингловчиларининг навбатдаги битирув ҳамда қасамёд қилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
Унда навбатдаги ўқув йиғинини тамомлаган Миллий гвардия ишчи ва хизматчиларига сертификатлар топширилди. Белгиланган режа асосидаги ўқув курсларида ходимлар мутахассислик ва ҳуқуқий билим асослари, ўқ отиш тайёргарлиги ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини тўлиқ ўзлаштирдилар.
Ўқув марказлари раҳбарияти ва масъул ходимлар иштирок этиб, тингловчиларга зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани мукаммал адо этишда эгаллаган билим ва кўникмалари ўз самарасини беришига ишонч билдириб, сертификатларни тантанали равишда топширди.
Ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақасида яхши натижага эришган тингловчилар марказ бошлиғининг буйруғи билан фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Тадбирларнинг бадиий қисмида ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг кўргазмали ҳамда мусиқали чиқишлари намойиш этилди.