Куни кеча Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги янгиликларни етказиш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Миллий гвардия бошқармаси биносида очиқ мулоқот тарзидаги учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбирга вилоятдаги куч тузилмаларда хизмат қилиб келаётган аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар жалб қилинди.
Маълумки, табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар ҳамда бошқа ҳолатларда аҳолининг ҳаракатланиши, ҳодисалар оқибатини бартараф этишда кўриладиган чора-тадбирларни тарғибот қилиш мақсадида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказиб борилади.
Фарғона шаҳар "Қўриқлаш" бўлими масъуллари ҳамда ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда шаҳарнинг Тўқимачилар маҳалласи ҳудудидаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Жиззах Минтақавий ўқув маркази билан ҳамкорликда ходимлар ва тингловчиларнинг китобга бўлган қизиқишларини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, шунингдек тарихга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Жиззах вилояти Зомин тумани Ахборот ресурс маркази ва Зомин туман тарихий музейига саёҳат уюштирилди.Дастлаб ходимлар ва тингловчилар ёқтирган адабиётларни мутолаа қилдилар, шундан сўнг ёзувчилар уюшмаси аъзолари билан давра суҳбати ўтказилди.
Куни кеча Андижон вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари “Мен донорман” шиори остидаги хайрия қон топшириш акциясида фаол иштирок этишди
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. "Алпомишлар ўтган бу диёр!" мавзусида ўтказилган тадбирда, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова иштирок этдилар.
Куни кеча Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий ўқув марказида оилавий болалар уйлари фарзандлари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.