Янгиликлар

9 Октябрь 2023
Батафсил
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

Мурожаатда келтириб ўтилган важлар, Қўриқлаш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

9 Октябрь 2023
Батафсил
ҲУДУДЛАРДА ТАРҒИБОТ-ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда Миллий гвардия ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, ФВВ, ИИВ ходимлар ва бозор масъуллари иштирокида Фарғона шаҳрида жойлашган деҳқон бозорида тарғибот-ўрганиш ишлари олиб борилди.

9 Октябрь 2023
Батафсил
МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ СЕМИНАР

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи ва унда кўтарилган глобал масалалар бўйича куни кеча Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби иштирокида семинар ўтказилди.

7 Октябрь 2023
Батафсил
“ҚАЛҚОН” ЖАМОАТЧИЛИК ГУРУҲИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг қўшма қарорига асосан талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи ташкил этилмоқда.

7 Октябрь 2023
Батафсил
ЁШЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида "Қўриқлаш" ва Ички ишлар бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ёшлар учун Очиқ эшиклар куни ўтказилди.

6 Октябрь 2023
Батафсил
"ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ" ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Пайшанба – жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиқлари биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган Эски шаҳар деҳқон бозорида тарғибот ўрганиш ишларини олиб бордилар.

4 Октябрь 2023
Батафсил
МИЛЛИЙ ҒУРУР – МЕНТАЛИТЕТИМИЗГА ЁД ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ МУСТАҲКАМ ИММУНИТЕТ

Миллий гвардия Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида "Тотализатор ўйинлар ва психотроп дорилар аср вабоси" мавзусида учрашув ташкил этилди.

3 Октябрь 2023
Батафсил
Нукусда ёшлар учун «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ» ташкил этилди

Шимолий-ғарбий ҳарбий округида ташкил этилган «Жасорат мактаби» ўқувчилари орасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди.