Янгиликлар

13 Сентябрь 2024
Батафсил
МАДАНИЙ ХОРДИҚ – САМАРАЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИ

Ҳар қачон театр инсонни тарбиялаб, ўзидан нур таратувчи маскан бўлиб келган. Бир вақтлар маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий “Театр бу ибратхонадир” – деган бўлса, бугун юртбошимиз “Театр бу маънавият ўчоғи, ижод аҳли инсон қалбининг муҳандисларидир” – деб юксак тарифни бердилар. Умуман олганда, ҳар доим ҳам театр бу ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир.

12 Сентябрь 2024
Батафсил
Яккасарой ва Сергели туманлар ҳокимиятларида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Унда Тошкент шаҳар Прокурори, Ҳарбий прокуратура, туманлар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда туман ИИО ФМБ масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Кун тартибидаги асосий масала жиноятчиликка қарши курашиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4060 сонли “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига қаратилди.

12 Сентябрь 2024
Батафсил
Жиззах минтақавий ўқув марказида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув марказида доимий шахсий таркиб ҳамда тингловчиларнинг ўзбек адабиёти, бой тарихи ва маданиятини кенг тарғиб қилиш, яқиндан таништириш ва тўпланган билимларини синовдан ўтказиш мақсадида куни кеча “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

11 Сентябрь 2024
Батафсил
Ёшлар учун ҳарбий-ватанпарварлик ва маданий-маърифий руҳдаги тадбирлар, шунингдек, спорт беллашувлари ташкил этилди

Юртимиз келажаги бўлмиш ҳар бир ёшнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши ва уларнинг ватанга муҳаббат ҳамда садоқатини мустаҳкамлаш айни вақтда жамият ва давлатнинг доимий эътиборидаги устувор вазифа ҳисобланади. Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятларида Миллий гвардия ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ва маданий-маърифий руҳдаги тадбирлар, шунингдек, спорт беллашувлари ташкил этилди.

10 Сентябрь 2024
Батафсил
Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан муносабат

10 Сентябрь 2024
Батафсил
Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун музейларга саёҳатлар ташкил этилмоқда

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улардаги Ватанимизнинг ўтмиши ва бугуни ҳақидаги тушунчаларни янада ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

10 Сентябрь 2024
Батафсил
Китоб — инсонинг энг яқин дўсти, беминнат устози, ақл қайроғи ва билим манбаидир!

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида, "Қўриқлаш" бошқармаси ва вилоят Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда "Мен ҳам ҳарбий бўламан" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга вилоят ўқувчи ёшлари жалб этилиб, китобнинг қизиқарли ва долзарблиги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун аҳамияти, юртга садоқат билан хизмат қилиш каби эзгу ғояларга асосланганлиги ҳақида сўз юритилди.

9 Сентябрь 2024
Батафсил
ДИНИЙ-ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАМИЗНИНГ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ!

Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида тингловчилар билан “Диний экстремизмга қарши курашиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиз!” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.