Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ходимлари учун турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча тадбирлар доирасида Термиз шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари “Термиз” давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюриб, у ердаги ноёб экспонатлар билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Она диёр – ранглар жилосида” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.
Байрам муносабати билан Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор идоралар билан биргаликда вилоятнинг Қўрғонтепа туманида жойлашган ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остидаги байрам тадбири ташкил этилди.
Бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати шахсий таркиб иштирокида видеоконференцалоқа тарзида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар юзасидан изоҳ Ҳолатда банк ходими ва мижоз ўртасида тушунмовчилик юзага келган.
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган замонда иш унумдорлигини ошириш, хизмат самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга тезкорлик билан жавоб бериш "Қўриқлаш" бош бошқармаси тизими ходимларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Олдин хабар берганимиздек, бугунги кунда мактабларда хавфсизликни таъминлаш, мактаб қоровулларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари билан ҳамкорликда идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимлари иштирокида ташкил этилган навбатдаги учрашувлар давомида мактаб қоровулларининг асосий вазифалари, хизмат интизомига қатъий амал қилиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз" шиори ортида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида вилоятнинг Давлатобод тумани Юксалиш кўчаси бўйлаб югуриш марафони бўлиб ўтди.