Янгиликлар

13 Август 2024
Батафсил
Навоий вилоятида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Бугунги кунда мамлакатимизда ишсизлар сонини қисқартириш, аҳолига қулайликлар яратиш, уларни қийнаб келаётган жумбоқларга ечим топиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айни шу мақсадда, куни кеча Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят Ҳарбий прокуратураси ва Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳридаги Мономарказда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

12 Август 2024
Батафсил
Ёшларнинг таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанимиз!" шиори остида ватанпарварлик фестивали ташкил этилди

Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Ҳарбий прокуратура, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Булоқбоши туманида жойлашган соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болажонлар иштирокида "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!" шиори остида ватанпарварлик фестивали ташкил этилди. Фестиваль доирасида ўғил-қизлар арқон тортиш, эстафета, камондан ўқ отиш бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, мусобақаларда фаол иштирок этишди. Тадбирнинг бадиий қисмида Андижон гарнизони ҳарбий оркестри ва Фахрий қоровул бўлинмаси ҳарбий хизматчиларининг чиқишлари ҳамда қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар кўргазмалари намойиш этилди.

12 Август 2024
Батафсил
Тошкент шаҳрида Миллий гвардияга бириктирилган маҳаллалар ёшлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Миллий гвардияга бириктирилган  маҳаллалар ёшлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди 

11 Август 2024
Батафсил
Жиззах вилоятида 68 кг оғирликдаги хар хил турдаги балиқ маҳсулотларининг талон-тарож қилиниши олди олинди

Жорий йилнинг 7 август куни соат тахминан 11:00 ларда Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Мирзачўл тумани Туркистон МФЙ ҳудудида жойлашган "Дукир пост" ҳудудидан ҳаракатланиб келаётган Nexia 1 русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, машина юк хонасига ўрнатилган газ баллон ичида ноқонуний равишда жами 68 кг (умумий қиймати 70 720 000 сўм бўлган) хар хил турдаги балиқ маҳсулотлари борлиги аниқланган.

9 Август 2024
Батафсил
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида тарихий обидаларга саёҳат ташкил этилди

Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ҳамда "Амударё" соғломлаштириш оромгоҳи ўғил-қизлари учун тарихий қадамжоларга саёҳат уюштирилди.

9 Август 2024
Батафсил
ШАХМАТ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БИРИНЧИЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг "Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида мазкур спорт бўйича Миллий гвардия биринчилиги ўтказилди.

8 Август 2024
Батафсил
ХОДИМЛАР ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан "Қўриқлаш" тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг психологик билимларини ошириш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда малакали мутахассис психологлар билан турли мавзуларда семинарлар ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.

8 Август 2024
Батафсил
ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРИМИЗДА

Мамлакатимизда ёшлар масаласида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар учун муносиб шарт-шароитларни яратиш, таълим сифатини оширишга қаратилган кўплаб чора-тадбирларнинг илгари сурилаётгани ҳамда уларнинг ижроси изчил таъминланаётгани бунга яққол мисолдир.