Унда шахсий таркибга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Миллий гвардия ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Шахсий таркиб орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш мақсадида профилактик учрашув ташкил этилди
Миллий гвардия тизимларида намунали хизмат қилиб, мамлакатимиз тинчлиги ҳамда сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган, шунингдек хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар топширилди
Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Оила мустаҳкамлигини таъминлашнинг муҳим шартлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Миллий гвардия Тошкент "Темурбеклар мактаби"да умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Ёш гвардиячилар" ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ўз якунига етди.
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Давлатобод тумани "Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани" ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда ёшлар иштирокида “Сизни қандай ҳуқуқларингиз бор?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, уларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.