Бугун мамлакатимизда тизимда хизмат қилаётган ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим салоҳиятларини янада юксалтириш, китобга бўлган меҳрларини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг жанговар тайёргарлигини янада ошириш, уларнинг мерганлик қобилиятларини юксалтириш бўйича тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни салбий таъсирлардан сақлаш, энг хавфли жиноятлардан бири ҳисобланган, инсоният томонидан "Аср вабоси" деб, тан олинган гиёҳвандлик иллатига қарши кураш ҳамда ходимларни бу иллат домига тушиб қолишларини олдини олиш олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда автомашиналарсиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмайди.
Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан 19 сонли мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига қарашли “Жасорат” тарихий музейига саёҳат ташкил этилди.
Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида Қўшкўпир ва Шовот туманларида “Ватанга содиқ ёшлар” шиори остида йиғини ўтказилди.
Шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари онгида тарихимиз, миллий анъаналаримиз ва урф одатларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиромни юксалтириш, ижодий ташаббускорликларини шакллантириб, улар орасида соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш мақсадида, Миллий гвардия Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида "Ибратли ҳарбийлар оиласи" кўрик-танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди.
Бугунги кунда юртимизда аждодларимиздан мерос бўлиб қолган миллий ўйинлар, урф-одат ва қадриятларни ёшлар ўртасида оммалаштириш, мазкур йўналишда уларни фаол жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ҳудудларда ўтказилаётган ватанпарварлик тадбирларида бу борадаги ишлар яққол намоён бўлмоқда.